Про-лига 16-туридан ўрин олган "FarDU" - "Олимпик Мобиуз" (3:2) учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиндан сўнг меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Махсуджон Зокиров матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Аввало "FarDU" жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Биз ҳам ғалаба учун майдонга тушгандик, аммо омад юз ўгирди. Ўз хатомиз туфайли голлар ўтказиб юбордик.
- Рустамбек Фомин бугун анча орқада ўйнади?
- Рустамбек бизда таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилади. Унга бугун ҳимояга кўпроқ ёрдам бериш вазифаси топширилганди. У қўлдан келганча вазифани бажаришга ҳаракат қилди, лекин таркибимиздаги ҳамма ҳам ўз ишини яхши бажаргани йўқ. Хатолар жуда кўп бўлди. Энди бу хатоларни тўғрилаш устида иш олиб борамиз.
- Йил бошида жамоа олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганди?
- Ҳар бир ўйинда ютуқ учун майдонга чиқамиз. Гарчи ютқазган бўлсак-да, бу мақсаддан қайтмаймиз ва ҳаракат қилишда давом этамиз. Ҳали ҳаммаси тугагани йўқ.