locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Магуайр ЖЧ-2026 таркибидан тушиб қолганидан ҳайратда

Ҳимоячи жорий мавсум терма жамоа сафида 2 та ўйинда майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Гарри Магуайр Англия терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномасига киритилмайди. Бу ҳақда инсайдер журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, 33 ёшли футболчи бош мураббий Томас Тухел бошчилигидаги мураббийлар штаби қароридан бутунлай шок ҳолатига тушган.

Маълумот учун, Гарри Магуайр 2017 йилдан буён Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида тажрибали ҳимоячи барча турнирлар доирасида 66 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Магуайр 2026 йилда терма жамоа сафида Уругвай (1:1) ва Япония (0:1) терма жамоаларига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувларида иштирок этган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг