locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Магуайр «МЮ»да қолиш учун маошини камайтиришга ҳам рози

Футболчининг шартномаси ёзда якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Магуайр «МЮ»да қолиш учун маошини камайтиришга ҳам рози
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Ҳарри Магуайр фаолиятини клуб сафида якунлашни истамоқда. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.

Манбага кўра, 32 ёшли футболчи “қизил иблислар” билан шартномасини узайтириш учун маошининг сезиларли даражада қисқаришига ҳам рози бўлишга тайёр.

Футболчининг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2025/26 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Ҳимоячи клуб сафида жами 259 та баҳсда майдонга тушиб, 17 та гол урди ҳамда 9 та ассист амалга оширди.

“Манчестер Юнайтед” эса Англия чемпионатининг турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг