locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Магуайр «МЮ» машғулотларига қайтди

Англиялик ҳимоячи жароҳатидан фориғ бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр жароҳатдан сўнг жамоанинг умумий машғулотларига қайтди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, футболчи Англия Премьер-лигасининг 21-тури доирасида «Бёрнли»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Шунингдек, «қизил иблислар» яримҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш ҳам умумий гуруҳга қайтган.

Харри Магуайр жорий мавсумда клуб сафида 9 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Бруно Фернандеш эса бу мавсумда манкуниянлар сафида 18 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 7 та голли узатма амалга оширган. Португалиялик футболчининг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг