Магнес Аклиуш “ПСЖ”га ўтишга яқин
Ушбу трансфер Бредли Барколанинг келажагига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Фото: Getty Images
“Монако”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Магнес Аклиуш фаолиятини “ПСЖ”да давом эттиришга яқин турибди.
Sky Sports маълумотига кўра, 24 ёшли футболчи таътилдан қайтгач, Париж клуби учун тиббий кўрикдан ўтади. “Монако” ва “ПСЖ” трансфер бўйича 50 миллион евролик келишувга эришгани айтилмоқда.
Ушбу трансфер Бредли Барколанинг келажагига ҳам таъсир қилиши мумкин. Франциялик вингерни “Ливерпуль” ва “Арсенал” кузатиб бормоқда.
Аклиуш “Монако”нинг асосий жамоаси сафида 139 та расмий учрашув ўтказиб, 23 та гол урган ва 28 та голли узатмани амалга оширган.
Насрулло Каримов
Журналист