Магальяеш жароҳати сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмайди
«Арсенал» ҳимоячиси Сенегалга қарши ўртоқлик ўйинида сафдан чиққанди.
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячиси Габриэл Магальяеш бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. Жамоа бош мураббийи Микел Артета бу маълумотни тасдиқлади.
«Габриэл бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. Кейинги чоршанба куни яна бир текширув ўтказамиз. Бу зарба, аммо бизда жуда яхши вариантлар бор — энди футболчилар фаоллашиши керак», — дея Аретанинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
Ҳимоячи аввалроқ Бразилия миллий жамоаси сафида Сенегалга қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олган эди.
Машҳур Transfermarkt порталига кўра, Габриэл Магальяешнинг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист