Мафтуна Жонимқулова билан шартнома муддати узайтирилди
Шунингдек, тажрибали дарвозабон халқаро майдонларда ҳам жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Фото: Насаф ПФК
"Насаф" футбол клуби раҳбарияти "Севинч" жамоаси ва аёллар миллий терма жамоаси аъзоси Мафтуна Жонимқулова билан меҳнат шартномасини яна бир йилга узайтирди.
Мафтуна жамоамиз тарбияланувчиси ҳисобланади. Жонимқулова жамоамиз билан беш марта Ўзбекистон Чемпионлиги, беш марта Ўзбекистон Кубоги, тўрт марта Ўзбекистон Суперкубоги ва икки марта Олий лиганинг иккинчи ўринини қўлга киритган. Шунингдек, тажрибали дарвозабон халқаро майдонларда ҳам жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
"Ишонамизки, ушбу ҳамкорлик келгуси йилда ҳам жамоамиз учун катта фойда келтиради", - дейилади хабарда,
Розикжон Султонмуродов
Журналист