Мадуэке ЯЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди
«Арсенал» ва Англия миллий жамоаси вингери Нони Мадуэке УЕФА Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар берди. 10-декабрь куни у «Брюгге»га қарши ўйинда дубль қайд этди.
Мадуэке биринчи голни қанотдан ичкарига кириб, жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба билан урди. Иккинчи гол эса чап қанотдан берилган узатмадан сўнг бош билан амалга оширилди — ҳисоб 2:0 бўлди. «Арсенал»нинг учинчи голини Габриэл Мартинелли киритиб, якунӣ натижани 3:0 қилиб қўйди.
Ҳафтанинг энг яхшиси учун ўтказилган овоз беришда Мадуэке Шарл Де Кетеларе («Аталанта»), Оскар Глюх («Аякс») ва Жюль Кунде («Барселона»)ни орқада қолдирди.
Нони Мадуэке «Арсенал»га 2025 йил ёзида келган. Унга қадар икки ярим йил давомида «Челси» шарафини ҳимоя қилган.