Мадуэке «Арсенал» билан беш йиллик шартнома имзолади — манба
Фото: Getty Images
«Челси» футболчиси Нони Мадуэке фаолиятини Лондоннинг бошқа клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мадуэкенинг хизматига “Арсенал” жиддий қизиқмоқда.
“Канонирлар” у билан 5 йиллик шартнома имзолади. Тез орада клуб бу хабарни эълон қилиши кутилмоқда.
“Расмий хабар кейинроқ эълон қилинади. Шартнома 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади”, - деди Романо.
Эслатиб ўтамиз, Мадуэке 2023 йилнинг қишидаПСВ»дан “Челси”га ўтганди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор