locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мадриднинг «Реал» жамоаси Англиянинг «Арсенал» клуби юлдузини харид қилмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мадриднинг «Реал» жамоаси Англиянинг «Арсенал» клуби юлдузини харид қилмоқчи
Расм: gettyimages.com Букайо Сака

Todofichajes манбасининг хабар беришича, мадридликлар Англия терма жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Букайо Сакани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадрид клуби раҳбарияти Букайонинг УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидаги ўйинидан катта таассурот олди.

Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра «Реал» «Арсенал»га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлиб, нуфузли турнирни тарк этди. Саканинг «Арсенал» билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини 150 миллион евро деб баҳоламоқда. Букайо жорий мавсумда «Арсенал» сафида турли мусобақаларда 29 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 13 та голли пас берди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг