Мадриднинг Реал клуби собиқ футболчиси Чемпионлар лигасидаги энг кучли жамоаларни айтди
Расм: gettyimages.com Сами Хедира
Мадриднинг «Реал» жамоасининг собиқ футболчиси ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сами Хедира ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги энг кучли икки жамоани номлади.
Goal.com портали немис футболчисининг сўзларини келтиради:
«Ҳозирги кунда Чемпионлар лигасида энг кучли кўринаётган жамоалар – бу «ПСЖ» ва «Барселона». Ханс-Дитер Флик жамоани тўлиқ назорат қиляпти. У каталонияликларга ишонч бағишлади ва ўз ўйин қарашларини юклай олди».
Чемпионлар лигаси чорак финали биринчи учрашувида «Барселона» Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. «ПСЖ» эса «Астон Вилла» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб учрашувлари 15 апрел куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бўлиб ўтади.
Бакрадзе Иман
Редактор