locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мадрид клублари Майну учун курашмоқда

Унинг клуб билан келишуви 2027 йилга қадар давом этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мадрид клублари Майну учун курашмоқда
ФОТО: Getty images

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Майну "Атлетико" эътиборига тушди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Манбага кўра, "қизил иблислар" тарбияланувчисига "Реал" ва "Наполи" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. "Реал" ёзда футболчини ижарага олишга ҳаракат ҳам қилиб кўрганди. "

Қайд этилишича, Майнунинг агенти "Атлетико"нинг бир қанча футболчилари билан ишлайди. Ушбу фактор Майнунинг "Атлетико"га ўтишига сабаб бўлиши мумкин.

Кобби жорий мавсумда МЮ таркибида 5 ўйинда қатнашиб, 1та голга ассист бўлди. Унинг клуб билан келишуви 2027 йилга қадар давом этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг