locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маҳамаду Дембеле – «Динамо» футболчиси

Дембеле ва Самарқанд клуби ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маҳамаду Дембеле – «Динамо» футболчиси
Фото: Динамо ПФК

2026 йилги янги футбол мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси сафига навбатдаги янги ўйинчи келиб қўшилди.

«Динамо» ПФК франциялик 26 ёшли марказий ҳимоячи Маҳамаду Дембеле билан расмий келишувга эришилганини маълум қилади. Дембеле ва Самарқанд клуби ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди.

Маҳамаду Дембеле «ПСЖ» футбол академияси тарбияланувчиси бўлиб, Париж клуби ҳамда Франция U16, U18, U20, U21 ёшлар терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, ўтган йиллар давомида Франциянинг «Труа», Белгиянинг «Серен Юнайтед», Албаниянинг «Тирана» клублари шарафини ҳимоя қилган. Дембеле «Динамо»га эркин агент сифатида ўтди. Сўнгги икки мавсумда клуби сафида 45 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг