Люка Шевалье фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин
Дарвозабоннинг ПСЖдаги мавқеи тобора заифлашиб бормоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
ПСЖ дарвозабони Люка Шевалье Италияга кўчиб ўтиши мумкин. Jeunesfooteux нашрининг хабар беришича, француз посбони хизматидан фойдаланиш истагида «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинесни трансфер қилиш жараёнида Англия клублари томонидан жиддий рақобатга дуч келган «Ювентус» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, Шевальенинг ПСЖдаги мавқеи тобора заифлашиб бормоқда, чунки Саффонов келгуси мавсум учун асосий дарвозабон сифатида аллақачон тасдиқланган.
Манбага кўра, агар туринликлар француз футболчисини қўлга киритишга уринмасликка қарор қилишса, бу сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шартномаси кўринишида бўлади. Бу эса дарвозабон мавсум давомида синовдан ўтаётган бир пайтда клубга молиявий мослашувчанликни таъминлаш имконини беради.