locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Люка Динь «ПСЖ»га қайтмоқда

У 2013–2015 йиллар давомида Париж клуби сафида тўп сурган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Люка Динь «ПСЖ»га қайтмоқда
ФОТО: Getty images

«Астон Вилла» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Люка Динь фаолиятини Францияда давом эттиради. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «ПСЖ» раҳбарияти 32 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш бўйича оғзаки келишувга эришган.

Манбага кўра, Париж клуби инглиз жамоасини Динь шартномасида кўрсатилган товон пулини тўлашини маълум қилган. Ушбу сумма 10 миллион евродан камни ташкил этади. Трансфер эса 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг расман расмийлаштирилади.

Маълум қилинишича, Люка Динь жамоада Нуну Мендешнинг захираси сифатида чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилишга розилик берган.

Қайд этиш жоиз, француз футболчиси аввал ҳам «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган. У 2013–2015 йиллар давомида Париж клуби сафида тўп сурган.

2025/2026 йилги мавсумда Люка Динь барча мусобақалар доирасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг