locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Люка Дин ПСЖ билан 3 йиллик шартнома имзолайди - Романо

Маълум қилинишича, трансфер ЖЧ-2026 якунланганидан сўнг расман эълон қилинади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франция терма жамоаси ва Англиянинг "Астон Вилла" клуби ҳимоячиси Люка Дин фаолиятини ПСЖда давом эттиришга яқин турибди.

Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар уч йиллик шартнома бўйича тўлиқ келишувга эришди. Энди Париж клуби футболчининг 10 миллион евродан кам бўлган товон пулини тўлаб, трансферни расман якунлаши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, трансфер ЖЧ-2026 якунланганидан сўнг расман эълон қилинади. Шу тариқа, 32 ёшли ҳимоячи фаолиятида иккинчи бор ПСЖ либосини кийиши мумкин. У аввал ҳам 2013–2016 йиллар оралиғида Париж клуби сафида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, Люка Дин фаолияти давомида "Лилль", "Рома", "Барселона", "Эвертон" ва "Астон Вилла" клубларида ҳам ўйнаган. Энди эса тажрибали чап қанот ҳимоячиси ПСЖ сафида янги босқични бошлаш арафасида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг