locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Люк Шевалье Франция миллий жамоасидаги дебют ўйинида антирекорд қайд этди

«ПСЖ» посбони Озарбайжонга қарши ўйинда тезкор гол ўтказиб юборди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Люк Шевалье Франция миллий жамоасидаги дебют ўйинида антирекорд қайд этди
ФОТО: Getty Images
ЖЧ. Саралаш. Европа
16.11.2025, Як.
Озарбайжон
1
Франция
3

Франция терма жамоаси дарвозабони Люк Шевалье миллий жамоа сафида дебют қилган учрашувда энг тез голни ўтказиб юборди.

Футболчининг дарвозасига тўп 3 дақиқа 4 сониядан кейин кирди ва бу сўнгги 90 йил ичида Франция миллий жамоаси дебютантлари орасидаги антирекордга айланди.

Ушбу воқеа якшанба куни содир бўлди. Франция миллий жамоаси Озарбайжонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиннинг 4-дақиқасида Озарбайжон футболчиси Ренат Дадашов французлар дарвозасига ягона голни урди.

Франция дарвозабонининг дебют учрашувида шундай тез голни қабул қилиши 1935 йилдан буён қайд этилмаган. Шу йили Рене Льенсе ҳам миллий жамоа сафида биринчи ўйинида 4-дақиқада гол ўтказган эди. Люк Шевалье иштирокидаги бу эпизод Франция футболи статистикаларига киритилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг