Ляказетт \"Неом\" билан қанча муддатли битим имзолагани маълум бўлди
Фото: Getty Images
Франциянинг "Лион" ва Англиянинг "Арсенал" клублари собиқ тўпурари Александр Ляказетт фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
Маълум бўлишича, у Саудия футболи олий лигасининг янги аъзоси "Неом" клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.
У нефтга бой давлатнинг ҳозирги шайхи томонидан чўлда шаҳар қуриш бўйича ўйлаб топилган улкан лойиҳани илгари суради. Қатъий айтганда, "Неом" ҳали мавжуд бўлмаган шаҳар бўлиб, у 2040 йилгача қуриб битказилиши кутилмоқда.
Клубнинг ўзи ҳам бор-йўғи 2023 йилдан бери ташкил этилган, у Саудия футболининг учинчи кучли лигасида ўйнай бошлаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист