locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лукакунинг қанча вақтга сафдан чиққанлиги маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лукакунинг қанча вақтга сафдан чиққанлиги маълум бўлди
Фото: Getty Images

Бельгия терма жамоаси ва “Наполи” ҳужумчиси Ромелу Лукаку жароҳати сабаб қанча муддат майдонга туша олмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда Sky Italia нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 32 ёшли футболчи жарроҳлик амалиётини ўтказмайди, бироқ унинг тикланиши учун 3-4 ой керак бўлади.

Ўтган мавсум у неаполликлар сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Наполи” ҳозирда Лукаку ўрнига бошқа ҳужумчи изламоқда ва бир нечта номзодларни ўрганиб чиқмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг