locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лукакунинг қачон сафга қайтиши мумкинлиги маълум бўлди

Бельгиялик ҳужумчи август ойида жинсий жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лукакунинг қачон сафга қайтиши мумкинлиги маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

«Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку узоқ муддатли танаффусдан сўнг сафга қайтишга тайёр. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли бельгиялик форвард 14 август куни «Олимпиакос»га қарши ўртоқлик учрашувида сон мушакларидан жиддий жароҳат олиб, шу пайтгача майдонга туша олмаётган эди.

Лукаку 2024 йилнинг ёзида «Челси»дан 30 миллион евро эвазига «Наполи» сафига ўтган эди. У ўтган мавсум А Серияда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб, 14 та гол урган ва 10 та голли узатма билан бу кўрсаткич бўйича ҳам етакчилик қилган.

Жорий мавсумда эса тажрибали ҳужумчи ҳали бирорта расмий ўйинда майдонга тушгани йўқ, аммо шу ҳафта ичида сафга қайтиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг