Лукаку фаолиятини Бельгия чемпионатида давом эттириши мумкин
Унга "Андерлехт" қизиқмоқда.
ФОТО: Getty images
“Наполи” ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини Бельгия чемпионатида давом эттириши мумкин.
The Athletic нашри хабар беришича, Лукаку жароҳатлар сабаб муваффақиятли мавсум ўтказа олмаяпти. Ушбу ҳолат туфайли у Антонио Конте бош мураббийлиги остида даҳлсиз футболчи мақомини йўқотди.
Бельгия клублари эса 33 ёши форвардга қизиқмоқда ва уни ортга қайтаришни режалаштирмоқда.
Эҳтимолий клуб сифатида “Андерлехт” тилга олинмоқда. Ромелу айнан шу жамоада 2009–2011 йиллар оралиғида профессионал фаолиятини бошлаган.
Шунингдек, Лукаку бунгача АПЛ клубларида узоқ вақт тўп сурган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист