locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лука Модричнинг қизи “Милан”дан “Реал”га ўтди

Лука Модрич 2012–2025-йиллар давомида “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилган ва клуб тарихидаги энг совриндор футболчилардан бирига айланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг қизи Эма Модрич фаолиятини Мадрид клубининг аёллар академиясида давом эттиради. Ёш футболчи “Реал”нинг кадет жамоасига қўшилди.

Эма ўтган мавсум “Милан”нинг ёшлар жамоасида тўп тепган. У 2026 йил баҳорида Туринда ўтказилган Coppa Garino турнирида жамоаси билан чемпион бўлган. “Милан” ярим финалда “Интер”ни, финалда эса “Ювентус”ни мағлуб этган.

Эма Мадридда туғилган ва болалигининг катта қисмини шу шаҳарда ўтказган. Аввалроқ у Madrid CFF академиясида шуғулланган. “Реал Мадрид” қизлар академиясида унинг ёшига мос жамоа бўлмагани сабаб ўша пайтда клуб тизимига тўлиқ қўшила олмаган эди. Энди эса у “Реал”нинг аёллар кадет жамоасида фаолиятини давом эттиради.

Маълумот учун, Лука Модрич 2012–2025 йиллар давомида “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилган ва клуб тарихидаги энг совриндор футболчилардан бирига айланган. Эндиликда унинг қизи ҳам Мадрид клубида футболчилик фаолиятининг янги босқичини бошлайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг