locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лука Модрич Лионель Мессининг жамоадошига айланиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лука Модрич Лионель Мессининг жамоадошига айланиши мумкин
ФОТО: Getty Images

39 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич фаолиятини “Интер Майами”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Модрич бир мавсум учун шартнома имзолайди. Таъкидланишича, “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси аввалроқ клуб раҳбариятидан хорватиялик футболчини таклиф қилишни сўраган.

Маълумот учун, Модрич жорий мавсум барча турнирларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 5 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг