Лука Йович БАА чемпионатида тўп суради
Фото: Getty Images
“Милан” собиқ ҳужумчиси Лука Йович Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатида иштирок этувчи “Шаржа” клуби футболчисига айланади. Бу ҳақда UAE Sport News хабар берди.
Қайд этилишича, трансфер якуний босқичда ва 27 ёшли сербиялик футболчи яқин кунларда янги жамоаси билан шартнома имзолайди. Йович Амирликларда йилига тахминан 7 миллион евро маош олади.
Эслатиб ўтамиз, Лука июнь ойи охирида “Милан” билан шартномаси тугаганидан сўнг клубни тарк этганди.
У италияликлар сафида бир мавсум тўп тепди ва 47 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ҳамда 2 та ассист муаллифи бўлди.
Баҳром Бобонов
Редактор