Луис Суарес фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттириши мумкин
Лиссабоннинг «Спортинг» клуби марказий ҳужумчиси Луис Суарес мавсум якунлангач, жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Correio da Manhã нашри хабар бермоқда.
28 ёшли колумбиялик футболчига Англиянинг «Ливерпуль» ва «Ньюкасл» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лиссабон клуби раҳбарияти форвард билан хайрлашиш эҳтимолини инкор этмаяпти, бироқ уни камида ЖЧ-2026 якуннига қадар жамоада сақлаб қолишни кўзламоқда.
Суарес мазкур жаҳон биринчилигида Колумбия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес 2025 йилнинг ёзида «Алмерия»дан 22,95 миллион евро эвазига «Спортинг» сафига келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи ўта юқори сермахсуллик намоён этмоқда: у клуб миқёсида барча турнирлар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.