Луис Майли учун мавсум якунланди
«Ньюкасл» яримҳимоячиси Луис Майли жароҳати сабаб жамоасининг жорий мавсумдаги қолган учрашувларида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида хабар берилди.
Сешанба куниги машғулотлар вақтида футболчининг кичик болдир суяги сингани маълум бўлди. Ушбу жароҳат сабаб хавбек «Ноттингем Форест» (10 май, сафарда), «Вест Хэм» (17 май, уйда) ва «Фулҳэм» (24 май, сафарда) жамоаларига қарши бўладиган муҳим баҳсларни ўтказиб юборади. Чоршанба куни Майли тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг мутахассислар назорати остида тикланиш жараёнини бошлайди.
Маълумот ўрнида, Луис Майли жорий мавсумда клуб миқёсида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга ҳамда 4 та самарали узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган эди.