locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике ЁЧЛда мутлақ рекорд ўрнатди

«ПСЖ» бош мураббийи Гвардиоланинг натижасини янгилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Европа Чемпионлар Лигаси тарихида 50 та ғалабага энг тез эришган мутахассис сифатида янги рекорд ўрнатди.

Ушбу тарихий натижа ЁЧЛ ярим финалининг дастлабки баҳсида, парижликлар ўз майдонларида Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини 5:4 ҳисобида мағлуб этган учрашувда қайд этилди. Мазкур ғалаба Энрике учун қитъанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги турнирида юбилей — 50-ғалаба бўлди.

Луис Энрике ушбу кўрсаткичга бор-йўғи 77 та ўйинда эришиб, футбол оламида мутлақ етакчига айланди. Шу пайтгача мазкур рекорд «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиолага тегишли эди. Гвардиола ўзининг 50-ғалабасини қайд этиши учун 79 та учрашувда иштирок этишига тўғри келган. Шу тариқа, Энрике ўз ҳамкасбининг натижасини икки ўйинга яхшилашга муваффақ бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ҳар икки мутахассис ҳам ўз фаолияти давомида «Барселона» клубини бошқарган ва муваффақиятларининг салмоқли қисмини айнан каталонияликлар билан бирга қўлга киритган. Гвардиола, шунингдек, ҳозирда Энрикега мағлуб бўлган «Бавария» клубини ҳам бошқарган эди.

Маълумот учун, жорий мавсумдаги Чемпионлар Лигасининг финал учрашуви 30 май куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. «ПСЖ» ҳозирда турнирнинг амалдаги ғолиби сифатида ушбу унвонни ҳимоя қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг