Луис Энрике ва «ПСЖ» ҳамкорликни узайтирмоқчи
Испаниялик мутахассис Луис Энрике ва «Пари Сен-Жермен» клуби яқин вақт ичида амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Мураббий келгусида ҳам Париж клубини ривожлантириш устида ишлашни давом эттирмоқчи ва жамоа билан яна бир бор УЕФА Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритишни мақсад қилган. Парижликлар раҳбарияти айни пайтда мутахассис билан клубнинг ёзги трансфер бозоридаги стратегиясини муҳокама қилишга киришган.
Маълумот учун, Луис Энрике 2023 йилнинг ёзидан бери «ПСЖ» бош мураббийи сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у жамоани уч марта Франция чемпионлигига бошлаб келди, икки бор Франция Кубоги ва уч марта мамлакат Суперкубогига эришди.
Бундан ташқари, «ПСЖ» испан мутахассиси қўл остида икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди, УЕФА Суперкубоги ҳамда ФИФА Қитъалароро кубогини қўлга киритди.