Луис Энрике «ПСЖ»да йилига 20 млн евро маош олади
Энрикенинг аввалги шартномасида йиллик маоши 12 млн еврони ташкил этган.
ФОТО: Getty images
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике янги шартнома орқали маошини сезиларли даражада оширди.
L’Équipe маълумотига кўра, 2030 йилгача мўлжалланган янги битим бўйича испаниялик мутахассис солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан олдин йилига 20 млн евро ишлаб топади.
Энрикенинг аввалги шартномасида йиллик маоши 12 млн еврони ташкил этган. Шу тариқа, мутахассиснинг йиллик даромади 8 млн еврога ошган. Париж клуби раҳбарияти бу маошни Энрикенинг жамоадаги мақоми ва сўнгги натижаларига муносиб деб ҳисобламоқда.