locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике Пеп Гвардиоланинг тарихий рекордини такрорлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Энрике Пеп Гвардиоланинг тарихий рекордини такрорлади
ФОТО: Getty Images

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике футбол тарихида икки хил клуб билан треблга эришган иккинчи мураббийга айланди. Бу ҳақда Squawka нашри хабар бермоқда.

ПСЖ ўтган мавсум Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди, Франция чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, Франция Кубогига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Энрике 2014/2015 йилги мавсумда “Барселона” билан треблга эришганди.

Луис Энрикедан олдин икки хил жамоа билан требл ютган мураббий Хосеп Гвардиола бўлган. Испаниялик мутахассис 2008/2009 йилги мавсумда “Барселона” ва 2022/2023 йилги мавсумда “Манчестер Сити” билан бундай натижага эришган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг