locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике: «Натижадан эмас, ёш футболчиларнинг ўйинидан мамнунман»

"ПСЖ" устози жамоасининг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Энрике: «Натижадан эмас, ёш футболчиларнинг ўйинидан мамнунман»
ФОТО: Getty images

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Мальорка»га қарши ўртоқлик учрашувидаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ўйинга объектив баҳо бериш қийин. Ўйлайманки, биринчи бўлимда жамоамиз яхши ҳаракат қилди. Аммо иккинчи голга олиб келган хатодан кейин вазият анча мураккаблашди. Шунга қарамай, кўрганларимдан мамнунман. Академиямиздан чиққан бир нечта ёш футболчилар жуда яхши ўйин намойиш этди.

Бу баҳснинг асосий мақсади жисмоний ҳолатимизни яхшилаш эди. Албатта, бундай натижани истамасдик, аммо футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради.

«ПСЖ»га қарши ўйин ҳар қандай жамоа учун қўшимча мотивация манбаи ҳисобланади ва бу табиий. Биз учун бу мавсумолди йиғинининг биринчи ҳафтаси, таркибимизда эса академия тарбияланувчилари кўп. Улар жуда ёш футболчилар ва мен уларнинг ҳам маҳорати, ҳам руҳий тайёргарлигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Уч кундан кейин яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Терма жамоалардан футболчиларимиз қайтгач, жамоамизни ҳақиқий баҳолаш имконига эга бўламиз», — деди Энрике клуб матбуот хизматига.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг