locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике Мессини қандай қилиб тўхтатиш мумкинлигини айтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Энрике Мессини қандай қилиб тўхтатиш мумкинлигини айтди
ФОТО: Getty Images
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати
29.06.2025, Як.
ПСЖ
4
Интер Майами
0

ПСЖ клуби бош мураббийи Луис Энрике Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидан ўрин олган “Интер Майами”га қарши баҳс олдидан Лионель Мессини қандай тўхтатиш мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

“Агар биз Лионель Мессини тўхтатмоқчи бўлсак, буни битта футболчи билан қилишнинг иложи йўқ. Чунки шундай қилишга ҳаракат қилсак, муваффақиятсизликка учраймиз. Биз жамоавий ҳимояланишимиз керак.

Ҳамма ҳимояланишга тайёр бўлиши керак, ҳамма назоратга, тўпни ўз вақтида ушлаб туришга ва тез-тез тўп узатишга тайёр бўлиши керак. Биз индивидуал тарзда эмас, балки бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз керак”, - дейди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖ - “Интер Майами” ўйини бугун, 29-июн куни Тошкент вақти билан соат 21:09 да бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг