locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике «Марсель» устидан қозонилган ғалабадан сўнг: «Ҳеч ким байрам қилмасин! Эртага машғулот»

«ПСЖ» бош мураббийи шогирдларига ҳазиломуз мурожаат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионатининг 21-тури доирасида «Марсель» устидан қозонилган йирик ғалабадан (5:0) сўнг ўз футболчиларига ҳазиломуз тарзда мурожаат қилди.

«Ҳеч ким байрам қилмасин! Эртага машғулот. Агар хоҳласангиз, келишингиз мумкин», — дея Энрикўнинг сўзларини келтирмоқда Footmercato нашри.

Франция чемпионатининг 21-туридан сўнг «ПСЖ» 51 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Марсель» эса 39 очко билан тўртинчи поғонадан жой олган.

Маълумот учун, «ПСЖ» ўзининг навбатдаги ўйинини 13 февраль куни сафарда «Ренн»га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг