Луис Энрике “Ланс”га қарши мағлубиятдан сўнг ПСЖ ўйинига баҳо берди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Франция Суперкубоги доирасида “Ланс”га қарши ўйиндан сўнг жамоасининг ҳаракатларини баҳолади. Парижликлар ушбу баҳсда 0:1 ҳисобига мағлуб бўлиб, совринни қўлга кирита олмади.
Испаниялик мутахассис натижага қарамай, футболчиларининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлади. “Биз кутганимдан ҳам юқори даражада ўйнадик. Яхши учрашув ўтказдик”, — деди Луис Энрике L1+ телеканалига берган интервьюсида.
Франция Суперкубоги баҳсида ягона гол “Ланс” футболчиси Флоран Товен томонидан киритилди. ПСЖ эса рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятлар яратганига қарамай, улардан унумли фойдалана олмади ва якунда 0:1 ҳисобига имкониятни бой берди.
Маълумот учун, ПСЖ навбатдаги учрашувини 23-август куни Франция чемпионатининг янги мавсуми доирасида “Ренн”га қарши ўтказади. Баҳс Париж клуби майдонида бўлиб ўтади.