locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике: «Kompani — элит даражадаги мураббий»

«ПСЖ» бош мураббийи «Бавария» устози ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике УЕФА Чемпионлар Лигаси яримфинали доирасидаги «Бавария»га қарши биринчи ўйин олдидан ҳамкаси Венсан Компани ҳақида илиқ фикрларини билдирди. Мазкур учрашув бугун, 28 апрель куни бўлиб ўтади.

«Венсан Компани — элит даражадаги мураббий, у буни Англияда исботлаб бўлган. У «Бавария»га ўтганидан сўнг, жамоа қандай шаклда эканлиги бошиданоқ кўринди.

«Бавария» — мен ўйинларини томоша қилишни энг кўп ёқтирадиган жамоалардан бири, чунки улар доимо ҳужумкор футбол намойиш этишади. Умуман олганда, менга барча мураббийлар ёқади, лекин айниқса ҳужумкор услубдаги мутахассисларни ҳурмат қиламан, у ҳам ана шулардан бири», — дея Луис Энрикенинг сўзларини келтирмоқда RMC Sport нашри.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг