locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике: “Испаниянинг ғалабаси ПСЖ учун ҳам фойдали бўлади”

“ПСЖ” бош мураббийи Испания – Португалия учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“ПСЖ” бош мураббийи Луис Энрике ЖЧ-2026 нимчорак финалидан ўрин олган Испания – Португалия учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Испаниялик мутахассис терма жамоанинг турнирдаги ишончли ўйинларини юқори баҳолади ва Ла Роха жаҳон чемпионлиги учун асосий даъвогарлардан бири эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Испания ғалаба қозонса, бу нафақат мамлакат футболи, балки “ПСЖ” учун ҳам ижобий аҳамият касб этади.

“Умид қиламанки, Испания тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланади. Агар Испания Португалияни мағлуб этса, бу ‘ПСЖ’ учун ҳам фойдали бўлади. Чунки менинг уч нафар футболчим таътилга эртароқ чиқиш имкониятига эга бўлади”, — деди Луис Энрике.

Маълумки, “ПСЖ” сафида Португалия терма жамоаси футболчилари — Витиня, Жоау Невеш ва Гонсалу Рамуш тўп суради. Португалия турнирдаги иштирокини якунлаган тақдирда, улар клуб ихтиёрига эртароқ қайтиб, янги мавсумга тайёргарликни бошлашлари мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг