Луис Энрике: “Интер Майами\"нинг даражаси умуман бошқача”
“ПСЖ” бош мураббийи Луис Энрике “Интер Майами”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Футболда исталган одам 10 сонияга бўшашса, албатта, жазосини олади. Мен ушбу жамоанинг ўйин фалсафасига ҳеч қандай шубҳа билан қарамайман. "Интер Майами"нинг гуруҳдаги уч ўйинини кузатдим, уларнинг даражаси умуман бошқача.
Ўйин давомида уларга прссинг уюштира олмасак, рақибга босим бера олмаймиз. Рақибдан тўпни олиб қўя олмасак, бизга жуда қийин бўлади. Бускетас ҳамон ўша даражада ўйнамоқжа. Футболдаги барча мухлислар Лео Месси ва Жорди Альба ўртасидаги боғлиқликни яхши билишади ва бу ҳар ўйинда такрорланади. Маскерано каби мураббийларга қарши биз ёки ўз даражамизни сақлаб қолишимиз керак. Улар бизни осонликча мағлуб қилишади", — дея Энрикенинг сўзларидан келтиради ESPN.
Эслатиб ўтамиз, бугун жамоалар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида ўзаро куч синашади. Баҳс 21:00да старт олади.