Луис Энрике — Goal талқинига кўра мавсумнинг энг яхши мураббийи
Микель Артета иккинчи ўринни эгаллади.
ФОТО: Getty images
Goal портали 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийлари рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике мавсумнинг энг яхши мутахассиси деб топилди.
Иккинчи ўринни Лондоннинг «Арсенал» клуби устози Микель Артета эгаллаган бўлса, кучли учликни «Бавария» мураббийи Венсан Компани якунлаб берди.
Goal талқинига кўра мавсумнинг энг яхши мураббийлари:
1) Луис Энрике («ПСЖ»)
2) Микель Артета («Арсенал»)
3) Венсан Компани («Бавария»)
4) Унаи Эмери («Астон Вилла»)
5) Сеск Фабрегас («Комо»)
6) Ҳанс-Дитер Флик («Барселона»)
7) Кристиан Киву («Интер»)
8) Андони Ираола («Борнмут»)
9) Франческо Фарёли («Порту»)
10) Пер Саж («Ланс»)
Розикжон Султонмуродов
Журналист