locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике фаолиятини «Борнмут»да давом эттириши мумкин

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Борнмут» клуби трансфер бозорида фаолликни давом эттирмоқда. Бу сафар «албалилар» эътибор марказига Италиянинг «Интер» клуби яримҳимоячиси Луис Энрике Томас де Лима тушди. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Николо Скира ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Скиранинг маълумотларига кўра, Англия клуби бразилиялик вингерни сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олишни таклиф қилган. Келишувнинг умумий қиймати тахминан 18-20 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда. Айни дамда клублар ўртасидаги музокаралар қизғин давом этмоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи жорий мавсумда «нерадзуррилар» таркибида етарлича ўйин амалиётига эга бўлаётган бўлса-да, самарадорлик борасида юқори натижа қайд эта олмади — 21 та ўйин, 1 гол, 1 ассист.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг