locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике ЕЧЛ қуръаси вақтида велосипед сайрига чиқди

Энрикенинг айтишича, сўнгги уч мавсум давомида у қуръани ўз кабинетида кузатган ва ПСЖга доимо кучли рақиблар тушган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Энрике ЕЧЛ қуръаси вақтида велосипед сайрига чиқди
Фото: Getty Images

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике UEFA Чемпионлар Лигаси лига босқичи қуръаси жараёнини кузатмаганини маълум қилди. Испаниялик мутахассис бу ҳақда “Лилль”га қарши учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

Энрикенинг айтишича, сўнгги уч мавсум давомида у қуръани ўз кабинетида кузатган ва ПСЖга доимо кучли рақиблар тушган. Шу сабабли бу сафар мураббий қуръани томоша қилмасликка қарор қилган.

“Бугун велосипедга миниб, Париж бўйлаб сайр қиламан. Қайтганимдан кейин менга ҳаммасини айтиб беришади. Ҳар ҳолда, ўтган йилгидан ёмонроқ бўлмаса керак”, — дея ҳазиллашди Энрике.

Маълумот учун, қуръа натижасига кўра, ПСЖ лига босқичида “Барселона”, “Галатасарай”, “Манчестер Сити”, “Рома”, “Астон Вилла”, “Вильярреал”, “Слован Братислава” ва “Комо”га қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг