locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике Дро Фернандесга жиддий огоҳлантириш берди

«Барселона» академияси тарбияланувчиси жорий мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоанинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Дро Фернандеснинг ривожланишидан тўлиқ қониқмаяпти. «Барселона» академияси тарбияланувчиси жорий мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. El Nacional нашрига кўра, мураббий футболчидан жисмоний тайёргарлик, концентрация ва машғулотлардаги барқарорликни оширишни талаб қилган.

Манбага кўра, Луис Энрике Дрога аниқ талаб қўйган: у жисмоний ҳолатини яхшилаши, бор эътиборини футболга қаратиши ва ҳар куни асосий таркиб учун курашишга тайёр эканини исботлаши керак. Акс ҳолда, ПСЖ футболчи билан хайрлашиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Шу билан бирга, мураббий ёш футболчининг истеъдодини юқори баҳолайди. Дро тўп билан ишлаш ва ижодкорлик борасида кучли, бироқ Луис Энрике учун бунинг ўзи етарли эмас — унинг тизимида юқори темп, прессинг ва жисмоний интенсивлик катта аҳамиятга эга. Бир неча ҳафта аввал мураббий Дро яхши ўйнаётгани ва имкониятга муносиб бўлса, майдонга тушишини таъкидлаган эди.

Маълумот учун, Дро Фернандес 2026 йил январь ойида «Барселона»дан ПСЖга ўтган. 18 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсумда Лига 1 ва Чемпионлар лигасида майдонга тушиб, «Слован Братислава»га қарши учрашувда 90 дақиқа ўйнаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг