Луис Энрике «Челси» бош мураббийига айланиши мумкин — манба
Лондонликлар Лиам Розенйорнинг келажаги борасида жиддий хавотирда.
ФОТО: Getty Images
«Челси» клуби бош мураббийи Лиам Розенйорнинг келажаги борасида жиддий хавотирлар мавжуд. Бу ҳақда indykaila News нашри хабар бермоқда.
Манбанинг қайд этишича, Лондон клуби раҳбарияти Розенйорга ўринбосар сифатида «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрикенини кўриб чиқмоқда. Таъкидланишича, англиялик мутахассис ўз вақтида Франциянинг «Страсбур» клубини бошқарганлиги боис, фаолиятини яна шу мамлакатда давом эттириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 14 март, шанба куни «Челси» Лиам Розенйор қўл остида Англия Премьер-лигасининг 30-турида «Ньюкасл»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Луис Энрикенинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист