locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике: «Бундай натижа ҳафсалани пир қилади, чунки бизга ҳақиқатан ҳам уч очко керак эди»

Париж жамоаси устози дуранг ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Энрике: «Бундай натижа ҳафсалани пир қилади, чунки бизга ҳақиқатан ҳам уч очко керак эди»
ФОТО: Getty images

“ПСЖ” бош мураббийи Луис Энрике Лига 1 нинг 32-туридан ўрин олган “Лорьян”га (2:2) қарши ўйиндан сўнг жамоанинг мотивациясидаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.

“Ажойиб муҳитда ўтган “Бавария”га қарши шундай муҳим ўйиндан сўнг чемпионатдаги ишларга қайтиш қийин. Бу мотивация нуқтаи назаридан осон вазифа эмас.

Бундай натижа ҳафсалани пир қилади, чунки бизга ҳақиқатан ҳам уч очко керак эди. Биз сешанба куниги ўйинда асосий таркибда бўлган фақат икки нафар футболчини майдонга туширдик ва ўйин боришини ўзимиз хоҳлагандек назорат қилишга ҳаракат қилдик. Биз ғалаба қозонишни хоҳлаган эдик, аммо бу имкониятни қўлдан бой бердик”, — деди Энрике матбуот анжуманида.

“ПСЖ” ва “Бавария” ўртасидаги жавоб ўйини чоршанба, 6-май куни бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг