Луис Энрике: «Бу Европанинг энг кучли икки жамоаси ўртасидаги баҳс бўлади»
«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/2 финали доирасида Мюнхеннинг «Бавария» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган биринчи ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув бугун, 28 апрел куни бўлиб ўтади.
«Барча жамоалар мавсумнинг якунги қисмига энг яхши ҳолатда етиб келишга ҳаракат қилади. Кентер Ндянтудан ташқари ҳамма футболчиларимиз тайёр. Айна Чемпионлар лигасининг сеҳри ўйинчиларни руҳлантиради. Биз ҳозир жуда яхши ҳолатдамиз.
Бу Европанинг энг кучли икки жамоаси ўртасидаги баҳс бўлади, гарчи «Арсенал» ҳам ажойиб мавсумни ўтказаётган бўлса-да. Барқарорлик борасида «Бавария», эҳтимол, биздан бироз олдиндадир, чунки улар бор-йўғи иккита ўйинда мағлуб бўлишди. Аммо кўрсатаётган ўйин даражамиз бўйича биздан яхшироқ жамоа йўқ», — дея Энрикенинг сўзларини келтирмоқда RMC Sport нашри.