Луис Энрике: «Биз яна ғалаба қозонишни истаймиз, аммо бу осон бўлмайди»
"ПСЖ" устози "Астон Вилла"га қарши баҳс олдидан фикр билдирди.
ФОТО: Getty images
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Астон Вилла»га қарши УЕФА Суперкубоги ўйини олдидан жамоанинг мақсадлари ва мотивацияси ҳақида фикр билдирди.
«Албатта, биз бошиданоқ олдимизга жуда катта мақсадларни қўйганмиз ва ҳозир ҳам шу руҳда давом этмоқчимиз. Вазият ўзгарди ва энди ҳамма бизни фаворит деб ҳисобламоқда. Аммо бу фақат назария. Биз майдонда ҳақиқатан ҳам ушбу мақомга лойиқ эканимизни исботлашимиз керак.
Биз яна ғалаба қозонишни истаймиз, аммо бу осон бўлмайди. Тарих буни бир неча бор кўрсатган», — дея Луис Энрикенинг сўзларини «ПСЖ» матбуот хизмати келтирди.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Суперкубоги учун «ПСЖ» ва ўтган мавсумда Европа Лигасида ғолиб бўлган «Астон Вилла» ўзаро баҳс олиб боради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист