Европа чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки учрашувининг “Арсенал” ҳамда “ПСЖ” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликдан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Луис Энрике иштирок этди
«Дембеле ҳақида ҳеч нарса айта олмайман. Эртага шифокорлар текширувидан ўтади ва шундан кейингина ҳаммасини билиб оламиз. Стадиондаги муҳит зўр даражада бўлди, у ердаги шовқин инсонни кар қиладиган даражада эди ва бизга қаратилган эди. Тезкор гол бизга хотиржамлик ва тартиб берди. Иккинчи бўлимда “Арсенал” бироз доминантлик қилди.
Ўйлашимча жамоамдан олган ҳиссиётларимни бўлишдим. Бугун керакли пайтда барчамиз орқага қайтган ҳолда ҳимояда ҳам, вақти келганда ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракатлана олдик. “Арсенал”ни очиқ ўйин қилишга йўл қўйиб бўлмас эди, Сака ёки Эдегорд каби футболчилари бор бўлган жамоага қарши ўйинда кўпчиликлашиб ҳимояланишни маъқул кўрдик.
Менимча, бугунги бажаришимиз керак бўлган миссиямиз амалга ошди. Бугун биз дуранг ўйнашимиз ҳам, 2:0 га ютишимиз ҳам, ёки мағлубият билан орқага қайтишимиз ҳам мумкин эди. Ҳали ҳеч нарса ҳал эмас, ҳаммасига Парижда ойдинлик киритамиз. Бугун 14 ёки 15 футболчини яхши ўйнади деб айтган бўлардим, айнан қайсики бирини эмас. Тўғри, кимдир бошқасидан бироз ўзини яхшироқ кўрсатгандир, лекин бугун жамоа меҳнат қилди», — дейди мутахассис
Эслатиб ўтамиз, ярим финалнинг биринчисида “ПСЖ” 0:1 ҳисобида “Арсенал”дан устун келди ва кейинги ҳафта бўладиган жавоб баҳсидан олдин яхши имкониятга эга бўлди.