locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике: «Барқарорлик борасида «Бавария» биздан бироз олдинда»

Учрашув 28-апрел куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Энрике: «Барқарорлик борасида «Бавария» биздан бироз олдинда»
ФОТО: Getty images

"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Луис Энрике Мюнхеннинг "Бавария"сига қарши УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/2 финалининг бўлажак биринчи ўйини ҳақида фикр билдирди. Учрашув 28-апрел куни бўлиб ўтади.

"Барча жамоалар мавсумнинг якунги қисмига энг яхши формада яқинлашишга интилади. Кентен Ньянтудан ташқари барча футболчилар тайёр. Айниқса Чемпионлар Лигасининг сеҳри футболчиларни мотивация қилади. Биз жуда яхши ҳолатдамиз.

Бу Европадаги икки энг яхши жамоанинг ўйини бўлади, гарчи "Арсенал" ҳам ажойиб мавсум ўтказаётган бўлса ҳам. Барқарорлик борасида "Бавария", эҳтимол, биздан бироз олдинда, чунки улар атиги икки ўйинда мағлуб бўлишди. Аммо биз кўрсатаётган ўйин даражаси бўйича биздан яхшироқ жамоа йўқ", — дея Энрикенинг сўзларидан иқтибос келтиради RMC Sport.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг