locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике «Арсенал» ярим ҳимоячисини «ПСЖ»га олиб келиши мумкин

27 ёшли футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Энрике «Арсенал» ярим ҳимоячисини «ПСЖ»га олиб келиши мумкин
ФОТО: Getty images

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Арсенал» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Субимендининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Энрике Субимендининг «ПСЖ»га ўтиш эҳтимоли ошган, деб ҳисобламоқда. Бунга мавсум бошида испаниялик футболчининг «Арсенал» асосий таркибида ҳал қилувчи ролга эга бўлмагани сабаб бўлган. Микель Артета жамоаси ярим ҳимоячи учун тахминан 80 миллион евролик таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Энрике Субимендини ўзининг ўйин услубига мос келадиган идеал футболчи сифатида баҳоламоқда. Ярим ҳимоячи майдондаги позициясини яхши ҳис қилади, аниқ узатмалар амалга оширади ва ҳужумчиларнинг қулай вазиятларда тўп қабул қилишига ёрдам беради.

«ПСЖ» устози жамоанинг тўп назоратида устунлик қилиши ва майдон марказидаги тузилмани сақлаб қолишини истайди. Энрике фикрича, Субименди бу вазифаларни бажаришда муҳим роль ўйнаши мумкин.

Transfermarkt маълумотига кўра, 27 ёшли футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг