Луис Диас келажаги борасида бир қарорга келди
Футбол
03 май 2025
да
12:03

Розикжон Султонмуродов
Журналист

Фото: Getty Images
“Ливерпул”нинг колумбиялик ҳужумчиси Луис Диас клубда қолади. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар берди.
Қайд этилишича, “Барселона” клуби 28 ёшли футболчига жиддий қизиқиб қолган эди. Диаснинг ўзи эса “Барса”га ўтиш фикридан воз кечишга қарор қилган.
Маълумотларга кўра, Луис “Ливерпуль” билан амалдаги шартномасини узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Унинг “қизиллар” билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг трансфер нархи 85 миллион еврога тенг.
Жорий мавсумда Луис Диас “Ливерпуль” сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда қатнашиб, 16 та гол урди ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.
Машҳур янгиликлар

Бошқа спорт турлари
Кеча да 13:30

Футбол
Кеча да 13:19

Футбол
Кеча да 13:12
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг