locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Диас Чемпионлар Лигасида уч ўйинга дисквалификация қилинди

«Бавария» ҳужумчиси «ПСЖ»га қарши ўйинда ҳакамига нисбатан қўполлик қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Диас Чемпионлар Лигасида уч ўйинга дисквалификация қилинди
ФОТО: Getty Images

УЕФА «Бавария» ҳужумчиси Луис Диасни Чемпионлар Лигасида 3 ўйинга дисквалификация қилди.

Журналист Кристиан Фалкнинг ёзишича, бу қарорга Диаснинг Ашраф Ҳакимига нисбатан қўпол ҳаракат қилгани сабаб бўлган.

Манбага кўра, Мюнхен клуби футболчи фақат битта ўйинга четлатилиши мумкин деб кутган. Немис клуби УЕФАдан қарорнинг ёзма изоҳини сўраган. Таъкидланишича, «Бавария» апелляция беришни режалаштирмоқда.

Шу тариқа, ҳужумчи клуб сафида Чемпионлар Лигаси ўйинларида январ ойи охиригача майдонга тушмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Диас «ПСЖ»га қарши ўйиннинг 45+3 дақиқасида Ҳакимига нисбатан қоида бузгани учун қизил карточка олганди. Парижликлар ҳимоячисининг тўпиғида чаноқ дислокацияси аниқланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг